Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МАК самолёти Покистон ва Ҳиндистон можароси сабаб Тошкентга қайтди

МАК самолёти Покистон ва Ҳиндистон можароси сабаб Тошкентга қайтди

Фото: «uzairways.com»

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Амритсар қатновини амалга ошираётган Boeing 767 самолёти пойтахтга қайтди. Қайтишга Покистон осмони транзит парвозлари учун ёпилгани сабаб бўлди, деб хабар берди «Газета.uz».

27 февраль куни Тошкентдан Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрига парвоз қилган Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига тегишли Boeing 767 самолёти пойтахтга қайтди. МАК самолёти 12:35 да Тошкент аэропортига қўнди.

Айни вақтда Ҳиндистонга парвозларни амалга ошириш учун айланма йўналишларни ишлаб чиқиш масаласи ҳал этилмоқда, дея хабар қилди «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати.

26 февраль куни Ҳиндистон Покистон ҳудудидаги «Жаиши Муҳаммад» жангарилар гуруҳи лагерига ҳаво зарбалари берилганини маълум қилди. «Жаиши Муҳаммад» 14 февраль куни Кашмирдаги теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Ҳужум оқибатида 45 нафар ҳинд полициячиси ҳалок бўлган эди.

Чоршанба куни Покистон ҳарбий ҳаво кучлари иккита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Твиттерда Покистон Қуролли кучлари расмий вакили Асиф Ғафур Твиттерда маълум қилди.

Асиф Ғафур бир учувчи катапульта қилишга улгургани ва ерга қўнганидан сўнг қўлга олинганини маълум қилди. Бошқа икки ҳинд ҳарбий хизматчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг