«Битта қарор билан 6,5 миллион теримчини мажбурий меҳнатдан озод қилдик» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари пахта терими билан боғлиқ мажбурий меҳнатга барҳам бериш қарори ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
— Биз юз йил эгилиб пахта экдик ва пахта тердик. Тўрт йил олдин битта қарор билан 6,5 миллион теримчини мажбурий меҳнатдан озод қилдик. Аммо ҳозир буни ҳамма ҳам эсламаяпти.
Авваллари ўқувчиларни ҳам пахта теримига олиб чиқардик, талабаларни ҳам. Биргина қарор билан ҳамма муаммони бартараф этдик.
Албатта, бу тадбир ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Одамлар унутиб юборди, аммо ўша ташаббус тарихий бўлганди. Қарор қабул қилаётганимда атрофдагилар «пахтани ким теради?» деб ҳайрон бўлганди. «Манфаат теради, агар ишни тўғри йўлга қўйсак, керак одам териб олади», деб жавоб бергандим.
Кластерлар тизими туфайли пахта терими билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди, — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter