Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадуро: «АҚШ давлат тўнтариши қилмоқчи»

Мадуро: «АҚШ давлат тўнтариши қилмоқчи»

Фото:«ИноСМИ»

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ҳукумати «Боливар инқилоби»ни тугатиш мақсадида Венесуэлада ҳарбий тўнтаришни режалаштирганини айтди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта, 19 май, якшанба куни бўлиб ўтган сайловда 68 фоиз овоз тўплаб қайтадан Венесуэла президенти этиб сайланган Николас Мадуро АҚШ ҳукумати «Боливар инқилоби»ни тугатиш мақсадида Венесуэлада ҳарбий тўнтаришни режалаштираётганини айтди.

Аввалроқ Мадуро АҚШнинг Венесуэладаги икки нафар дипломатига ультиматум қўйиб, 48 соат ичида мамлакатни тарк этишини талаб қилган эди.

АҚШ, Канада, Аргентина, Испания ва Германия Венесуэлада ўтказилган сайлов ноқонуний эканини, уни қайтадан ўтказиш зарурлигини қайд қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг