Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадоннада коронавирусга антитанача топилди

Мадоннада коронавирусга антитанача топилди

Фото: «Twitter.com»

Америкалик поп-хонанда Мадоннада коронавирусга антитанача топилди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram-аккаунтида маълум қилган.

«Яқинда тест топшириб, менда антитанача борлигидан бохабар бўлдим. Шунинг учун эртага машинада узоқ сафарга йўл оламан. Ойналарни очиб, COVID-19 га тўйинган ҳаводан нафас оламан», — деб ёзган 61 ёшли қўшиқчи.

Худди ўша постида хонанда одам табиати ҳақида ҳам фикр юритган.

«Мени ҳайратга соладиган нарса, бошқаларнинг нима деб ўйлаши, уларнинг марҳаматига созовор бўлиш, баҳс-мунозараларда ҳақ бўлиб чиқиш бизни кўпроқ ташвишлантиради. Бу пасткашликдан нафратланаман. Кечинмаларга қулликдан чиқишни хоҳлайман», — деган Мадонна.

Кўпчилик артистда чиндан ҳам антитанача топилганига ишонмаган. Айримлар ҳатто Мадонна илгари коронавирусга чалингани ҳақида ёзмаганидан ҳайратда. Юлдузга қайта тест топширишни маслаҳат беришган. Чунки улар ишончсиз бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг