Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданий тадбиркорлик мавзусида тренинг ташкил этилди

Маданий тадбиркорлик мавзусида тренинг ташкил этилди

Фото: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти матбуот хизмати

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида маданий тадбиркорлик мавзусида тренинг ташкил этилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тренингни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг Голдсмит университети қошидаги Креатив ва маданий тадбиркорлик институти профессорлари Шаун Прайм, Никола Тёрнер ва Адриан дела Cоуртлар олиб боришди.

Машғулотлар инглиз тилида, “Санъатда бизнес моделлаштириш”, “Креатив тадбиркорликда маркетинг” мавзуларида санъат ва маданият соҳасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги ғояларни амалга ошириш бўйича бизнес хариталарни тузишда ёш ижодкорларда бой кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Фото: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти матбуот хизмати

Таъкидлаш керакки, Лондоннинг қоқ марказида жойлашган ушбу таълим муассасаси санъат ва дизайн, ижтимоий фанларга ихтисослашган бўлиб, сўнгги йилларда жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида ўз йўналиши бўйича 15-ўринда бормоқда. Санъат ва маданият таълимидаги IQ бўйича эса Қиролликда тўртинчи, Европада бешинчи ҳамда жаҳонда ўн иккинчи ўринда туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг