Маданий мерос объектларини бузганларга жазо кучайтирилмоқда
Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилганлик, бузганлик ёки уларга шикаст етказганлик, нафақат кўп миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни қасддан содир этганлик, балки кўп ва анча миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизлик туфайли содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Сенаторлар «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқишган.
Бундан ташқари:
- маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида,;
- алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда;
- ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида моддий маданий мерос объектлари ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қурганлик ёки бузганлик;
- шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, Солиқ кодекси янги нормалар билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишли равишда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда, даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий ҳамда маъмурий судларда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Бу ўзгартишлар киритилаётгани бежиз эмас. Яқинда ЮНЕСКО Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларини умумжаҳон мероси рўйхатидан чиқаришига бир баҳя қолганди. Бунга сабаб сифатида у шаҳарлардаги бузилишлар кўрсатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter