Люксембургда миллиард евролик суперкомпьютер ишга туширилади
Люксембургда ноябрь ойида Европа ҳисоблаш маркази очилади. Унда дунёдаги «кучли бешлик»ка кирувчи иккита суперкомпьютер ишлайди. Бу ҳақда «Дойче Велле» хабар берди.
Еврокомиссиянинг тегишли таклифи Европа иттифоқи мамлакатлари томонидан бугун, 28 сентябрь куни Брюсселда қабул қилинди.
Европа ҳисоблаш марказини қуришда 24 мамлакат, жумладан, ЕИ аъзоси бўлмаган Норвегия ҳам қатнашмоқда.
Лойиҳа учун 485 млн. евро ЕИ бюджетидан, 400 млн. евро аъзо-мамлакатлар томонидан, 400 млн. евро хусусий компаниялар томонидан ажратилади.
Мана шу пулларга (1,285 млрд. евро) иккита суперкомпьютер мажмуаси келтирилади. «Кичик мамлакат»даги «катта компьютер» Европа мамлакатларидаги барча суперкомпьютерлар билан ягона тармоққа бирлаштирилади.
Ҳозир дунёдаги суперкомпьютерларнинг энг кучлиси АҚШда: 2018 йил июнь ойида ишга туширилган «Summit» 200 петафлопс қувватга эга.
Бунгача жаҳон рейтингини бошқарган Хитойнинг «Sunway TaihuLight» суперкомпьютери 93 петафлопслик кўрсаткичга эга.
Германиянинг энг кучли суперкомпьютери «Juwels» 6,2 петафлопслик кўрсаткич билан дунёда 23-ўринда турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter