Лукашенко Украинада сулҳ эълон қилишни таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко халқ ва парламентга мурожаати чоғида Украинада сулҳ эълон қилишга чақирди.
«Бу ерда фақат битта йўл бор: музокаралар. Олдиндан қўйиладиган шартлари бўлмаган музокаралар. Мен таваккал қилган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни таклиф қиламан» — деди у.
БелТА хабарига кўра, Лукашенко сулҳни ҳаракат қилиш ҳуқуқисиз эълон қилиш кераклигини, икки томон ҳам қурол ва ўқ-дорилар, куч ва техникаларни топшириш ҳуқуқисиз қўшинларини қайта йиғиши лозимлигини айтган. У буни ҳозир, кескинлик бошланишидан олдин тўхташ шартлигини айтган.
Аввалроқ Лукашенко ўзининг даври ниҳоясига етаётгани ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter