Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко ўзини ва Путинни «сайёрадаги энг заҳарли одамлар» деб атади

Лукашенко ўзини ва Путинни «сайёрадаги энг заҳарли одамлар» деб атади

Кеча Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Ғарбнинг уларнинг сиёсатига нисбатан танқидига жавоб бериб, уларнинг иккаласи «сайёрадаги энг заҳарли одамлар» эканини айтди.

«[Путин билан] иккимиз ҳамагрессорлармиз, биз бу сайёрадаги энг зарарли ва заҳарли инсонлармиз», – дейди Лукашенко.

Аввалроқ, Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокараларининг асосий мавзулари энергия ресурслари эмас, балки саноатни ривожлантириш ва Иттифоқ бозоридаги тенг меҳнат шароитлари бўлганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, бир пайтлар Россия ва Беларус бозорларини тарк этишга қарор қилган Ғарб компаниялари билан бир хил вазият юзага келмаслигини таъминлаш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг