Лукашенко Беларус қандай ҳолатда урушга қўшилишини айтди
![Лукашенко Беларус қандай ҳолатда урушга қўшилишини айтди](https://static.xabaruz.com/crop/2/1/720_460_95_2181952882.png)
Кеча 16 февраль куни Беларус президенти Александр Лукашенко Украина томонидан Белорусь ҳудудига тажовуз бўлгандагина Минск жанговар ҳаракатларга киришишини айтди.
«Мен Беларус ҳудудидаги рус аскарлари билан биргаликда фақат битта ҳолатдагина Украинага қарши жанг қилишга тайёрман. Агар Украинадан ҳеч бўлмаганда битта аскар Беларус ҳудудига менинг халқимни ўлдириш учун келса, уруш умуман бошқача кўринишида давом этади», – дейди Лукашенко.
Беларус президентининг тушунтиришича, бу сўзлар нафақат Киевга, балки бошқа қўшни давлатларга ҳам тегишли.
Шунингдек, У ҳозирда расмий Минск Украина ҳудудига қўшин юборишни режалаштирмаётганини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, бугун Беларус Президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter