Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лола Тиллаева бренди халқаро танловда ғолиб чиқди

Лола Тиллаева бренди халқаро танловда ғолиб чиқди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Тиллаеванинг бренди The Harmonist атирлар уйи халқаро танловда «Йил қадоғи» номанациясида ғолиб чиққан.

«The Harmonist атирлар уйи US Fragrance Foundation томонидан икки йилдан бери бундай ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиши биз учун шарафдир. Бизнинг брендимиз ёш бўлишига қарамай, ушбу мукофотга номзод бўлиши жамоамизнинг қатъияти, инновацион ёндашуви ва гўзал ифорларга бўлган иштиёқидан далолат беради.

Мен парфюмер Гиллом Флавини ва The Harmonist жамоасига меҳнатлари ва фидойиликлари учун чуқур миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Сиз The Harmonist’нинг ўзига хос фалсафасини жонлантиришга имкон яратдингиз ва атирларимиздан фойдаланган инсонларга ифор орқали мувозанат ва уйғунликка эришишга ёрдам бердингиз.

Мен ҳамда Лондонда жойлашган Commission Studio томонидан амалга оширилган лойиҳамиз Packaging of the Year («Йил қадоғи») номинациясига киритилганига жуда миннатдорман. The Harmonist’нинг янги қадоқлаш услуби бизнинг ҳушбўй ифорларимиз ва атроф-муҳитга бўлган ҳурматимизни акс эттиради. Commission Studio компаниясига ушбу лойиҳада биз билан самарали ҳамкорлик қилганлари учун ташаккур билдираман», деб ёзган Лола Тиллаева мукофотга номинант бўлган пайтда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг