Лола Исломовнага «Каримова» фамилияси ортиқчалик қиляптими?
Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзига тахаллус танлади. Энди у инглиз тилида ёзадиган мақола ва тадқиқотларини «Lola Till» имзоси билан чоп этади. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги cаҳифаси орқали маълум қилди.
Ислом Каримов вафотидан сўнг Лола Каримова-Тиллаева эри ва уч нафар фарзанди билан АҚШдан қўним топиб, ўша ерда тинч ва фаровон яшамоқда. Каримова-Тиллаева оиласи океан ортида бир нечта қимматбаҳо кўчмас мулкларга эгалик қилади.
Кичик Каримова 2017 йилдан бери Ўзбекистонга келгани йўқ. У ҳатто отасининг вафотига йил тўлиши билан ўтказилган турли тадбирларда ҳам кўриниш бермаганди.
Унинг опаси Гулнора Каримова эса содир этган қатор жиноятлари учун қамоқ жазосини ўтамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter