Лизингга автомашина – алдов бўлиб чиқди
Лизинг шартномаси асосида автомашиналарни олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.F.» МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларнинг ишончига кириб, уларга лизинг шартномаси асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 2020 йилнинг янаврь-май ойларида 14 нафар фуқародан бошланғич тўлов сифатида 111,1 млн сўмни қабул қилиб, бугунги кунга қадар автотранспорт воситаларини етказиб бермасдан ёки уларнинг талабларига асосан тўлаган пулларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter