Тошкентда 100 кишини чув туширган сохта тадбиркорлар ҳибсга олинди (видео)
Тошкент шаҳрида орзу хаваслар билан йиғиб-терганига автоулов сотиб олишни ният қилган 100 нафар юртдошимизнинг соддалигидан фойдаланган сохта тадбирколар жинойи гуруҳи қўлга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа марказининг «Даракчи»га маълум қилишича, 6 ой давомида фаолият юритган «Жасмин бизнес», Прайм Инвест лизинг» ва «Прайм авто лизинг» МЧЖлар аслида мижозларга автомашина етказиб бериш бўйича JM Ўзбекистон ОАЖ билан ҳеч қандай шартномага эга бўлишмаган. Пухта ўйланган режа асосида фаолият олиб борган устамон лизинг компанияси директори Акмал Тўлаганов ҳеч қандай ҳужжатларга қўл қуймаслик мақсадида ёш қизларни ишга олиб улардан ўзининг ғаразли режаси йўлида фойдаланган.
Сохта лизингчилар кўрсатилган муддатда ўз машинасини талаб қилиб келган айрим мижозларга бошқа фирмалардан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни вақтинчалик тинчлантириб туришган.
«Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан фуқаролардан лизинг шартномалар асосида қабул қилинган комиссион тўловлар, шунингдек, фирманинг банкдаги ҳисоб рақамига туширилган пуллар турли йўллар билан ўзлаштириб, фуқароларга жами 2 млд 21 млн сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланган», - дейди Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчиси Ўткир Чиналиев.
Уюшган жинойин гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ҳибсга олинган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача деган мақолни ушбу фирма эгалари англаб етмаган кўринади. Чунки ўз қилмишларининг миси чиқиши ёки ўзганинг хаққини осонгина ҳазм қилиш мукин эмаслигини вақтида англашганда бугун панжара ортида ўтирмаган бўлар эди. Фирибгар лизингчиларнинг кейинги тақдирини эса суд ҳал қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter