Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Қумқўрғон туманида фуқароларга лизинг асосида автомашина олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам 2 маротаба фирибгарлик жинояти учун судланган Ч.Ў. чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи М.Ч. ва бошқаларни ўзининг агрофирмаси борлигига ишонтириб, уларга ушбу агрофирма орқали лизинг асосида «Cobalt» русумли автотранспорт воситасини олиб беришга ваъда бериб, 31,1 млн сўм ҳамда 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг