Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливанда яна ёппасига қурилмалар портлаб кетди

Ливанда яна ёппасига қурилмалар портлаб кетди

Ливанда яна пейжерлардан бошқа алоқа қурилмалари портлаб, 100 га яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда Al-Hadath хабар бермоқда.

Ливаннинг турли ҳудудларида портлашлар эшитилди, дея аниқлик киритмоқда манба.

Кейинроқ РИА Новости ҳам ўз манбасига асосланиб, алоқа мосламалари портлагани ҳақида ҳам хабар берди.

«Ҳизбуллоҳ ҳаракати аъзолари томонидан 24 соатдан камроқ вақт олдин портлаган пейжерлардан ташқари фойдаланилган алоқа қурилмалари портлаб кетган», дейилади ҳисоботда.

Маҳаллий аҳоли портлашлар содир бўлган жойдан олинган кадрларни бўлишмоқда. Кадрларда ваҳима кўчаларда бошланганини кўриш мумкин.

Бунгача Ливанда 17 сентябрь куни катта портлашлар содир бўлган, ўшанда Ҳизбуллоҳ ҳаракати аъзоларининг шахсий пейжерлари портлаган эди. Натижада камида тўрт минг киши жароҳатланган, 12 қурбон, жумладан 8 ёшли бола ҳалок бўлди, шунингдек, Ҳизбуллоҳ етакчиларидан бирининг ўғлини қутқариб бўлмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг