Ливан Исроилни чегара бузишда айбламоқда
Ливан давлати мудофаа вазирлиги бош штаби томонидан хабар қилинишича, Исроилга тегишли учиш аппарати ҳаво чегараларини бузиб, Ливан худудига кирган.
Учувчисиз ҳаракатланувчи учиш аппарати Ливаннинг Маржиюн худуди устида паст баландликда ҳаракат қилган ва разведка ишларини олиб борган. Шу билан биргаликда Исроилнинг ҳарбий катери Ливаннинг денгиз чегарасини 535 метрга бузиб кирган. Ушбу ҳолат Ливанда турган БМТнинг тинчлик кучлари томонидан ҳам қайд этилгани айтилмоқда.
Исроил мунтазам равишда Ливан чегараларини бузиб туради. Бейрут бу борада бир неча бор БМТ хавфсизлик кенгашига мурожаат қилган ва Тел-Авивга нисбатан чора кўришга чақирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter