Литвада оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди
Хусусий бандлик агентлиги орқали ишга кетган бир гуруҳ фуқароларнинг Литвада қийин аҳволда меҳнат қилаётгани тўғрисида интернет тармоғида тарқалган маълумотлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг баёноти эълон қилинган эди.
Баёнотда фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш, қайтиш истагидагиларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилётгани маълум қилинган эди.
Бугун, 11 январь куни тонгда қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг икки нафари – Рига шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига учиб келди ва улар яшаш жойига кузатиб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter