Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Литва Қора денгиздаги можаро сабаб Россияга санкциялар киритди

Литва Қора денгиздаги можаро сабаб Россияга санкциялар киритди

Фото:«Migrantinform.ru»

Литва Керч бўғозида Украина кемалари Россия томонида қўлга олиниши туфайли расмий Москвага қарши санкциялар киритганини маълум қилди. Бу ҳақда Литва президенти Даля Грибаускайте Украина раҳбари Петр Порошенко билан учрашувда маълум қилган.

 «Халқаро ташкилотлар Россиянинг ҳаракатига ҳозирча ҳеч қандай санкциялар жорий этмадилар, аммо биз  Керч қўлтиғидаги ҳолат юзасидан миллий санкция ва норозилик белгисини намойиш қиламиз» деган Литва президенти.

РИА «Новости»нинг хабар беришича, лекин у айнан қандай чоралар кўрилганига ойдинлик киритмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Керч қўлтиғидан Россия чегарасини кесиб ўтган Украина ҳарбийлари қўлга олинган эди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг