Лионел Месси нуфузли мукофотни қўлга киритди
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси Laureus World Sports Academy талқинига кўра 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими 8 май куни тунда бўлиб ўтди.
2022 йилда Месси фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлди ва Қатардаги турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мукофот учун курашда 35 ёшли футболчи жамоадоши, франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени, икки карра Формула 1 чемпиони голландиялик Макс Ферстаппенни, таяниб сакраш бўйича жаҳон рекордчиси швед Арманд Дюплантисни, испан теннисчиси Рафаэл Надал ва америкалик баскетболчи Стивен Каррини ортда қолдирди.
Ямайкалик югурувчи, уч карра Олимпиада чемпиони Шелли-Энн Фрейзер-Прайс 2022 йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter