Левандовски яна Мессини ортда қолдирди
Футбол тарихи ва статистикаси бўйича халқаро федерация (IFFHS) «Бавария» жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскини 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топди.
Полшалик футболчи жами 150 очко жамғарган. Иккинчи ўринни «ПСЖ» футболчиси Лионел Месси 105 очко билан, учинчи ўринни эса «Челси» футболчиси Жоржиньо 40 очко билан эгаллаган.
Аввалроқ Роберт Левандовски Европа чемпионлар лигаси тарихида 18 ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган илк футболчига айланган ва Месси ҳамда Роналдуни бу борада ҳам ортда қолдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter