Ленин Морено: «Ўлганларни одамдек кўмишни истаймиз»
Эквадор коронавирус қурбонларини дафн этишда муаммоларга дуч келмоқда. Мамлакатдаги коронавирус ўчоғи — Гуякиль шаҳрида ўлганларнинг айримлари уйларида, ҳатто кўчаларда қолиб кетяпти.
Мамлакат президенти Ленин Морено бу муаммоларни соғлиқни сақлаш тизимидаги инқироз билан боғлаб, айрим мамлакатлардагига ўхшаб оммавий кўмишларни эмас, ҳар бир қурбон муносиб дафн этилишини исташини таъкидлаб ўтди.
N-TV ёзишича, Эквадор — коронавирусдан энг кўп азият чекаётган Жанубий Америка мамлакатларидан бири. Шу пайтгача 26 минг кишида касаллик аниқланиб, 1 минг нафардан зиёди вафот этган. Мамлакат ҳукумати коронавирусга қарши курашишга полиция ва армияни ҳам жалб этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter