Латвия жиддий муаммо остонасида: аҳоли кескин камайиши давом этмоқда
2022 йилда Латвияда сўнгги 100 йилдаги энг паст туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Статистика департаменти хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Латвияда 2022 йилда туғилиш даражаси ўтган йилга нисбатан 10,8 фоизга камайди.
«Статистика департаменти маълумотларига кўра, 15 535 янги туғилган чақалоқ туғилган», дейилади ҳисоботда.
Бу кўрсаткич бир аср давомидаги янги антирекордга айланди.
Айни пайтда мамлакат аҳолиси тахминан 1 млн 873 минг кишини ташкил этмоқда ва мунтазам камайиб бормоқда. Мисол учун Латвия аҳолиси 1990 йилда 2 млн. 668 минг кишини ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter