Фарзандларини юкхонага ортиб мактабга олиб борган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда «Labo» ҳайдовчиси машинанинг юкхонасига фарзандларини миндириб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари томонидан олиб борилган суриштирувлари натижасида, ҳайдовчининг шахси аниқланган.
Ҳайдовчи бу ҳолатга мактабнинг узоқлигини сабаб қилиб кўрсатган.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан чора кўрилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter