Кузнинг биринчи ойида кутиладиган об-ҳаво маълумоти
Бу йил сентябрь ойи қандай бўлади? Гидрометеорология хизмати прогнозни тақдим этди.
Ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
Кечаси ва эрта тонгда 12-17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 28-33 даражагача, баъзи жойларда 35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида 24-27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.
Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари
13-18 даражадан 7-12 даражагача, кундуз кунлари 28-33 даражадан 20-25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Сентябрь – кузининг биринчи ойи, аммо Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига кўра, кўпинча ёзга ўхшайди.
Кўп йиллик кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат 30-33 даражани, ойнинг иккинчи ярмида 26-29 даражани ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter