Кузда нималарни кўпроқ ейиш керак? Шифокор тавсия қилди
Шифокор Сайина Гоголева кузда иммунитетни яхшилайдиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. У С витаминига бой мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни маслаҳат бермоқда дея ёзади Life.ru.
Мутахассис улар орасида цитрус мевалари, гулкарам, булғор қалампири, анор, беҳи ва олмаларни таъкидлаб ўтган. Гоголева С витамини тўқималарда оксидловчи стресс билан курашадиган ва уларни кислород билан тўйинган моддаларни танадан чиқариб ташлашга ёрдам беришини тушунтирди.
Бундан ташқари, кузда сиз рационингизга қовоқ, шолғом, қизил балиқ ва ёнғоқларни қўшишингиз керак, улар A, Е ва К витаминларига бой. Суякларни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган Д витамини, сут маҳсулотлари, денгиз балиқлари, тухум ва қўзиқорин ҳам муҳим.
Диетологнинг қўшимча қилишича, кузда бактериялар ва вирусга қарши таъсирга эга бўлган пиёз, саримсоқ ва занжабилни кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter