Куз-қиш мавсумида касаллик авж олиб кетиш эҳтимоли бўйича маълумот берилди
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков куз-қиш мавсумида касаллик авж олиб кетиш эҳтимоли хусусида маълумот берди.
Куз-қиш мавсуми грипп, парагрипп, ўткир респиратор касалликлар авж оладиган давр хисобланади.
Коронавирус қўзғатувчиси ҳам нам ва паст ҳароратни яхши кўради. Ҳамма вируслар сингари коронавирус қўзғатувчисига ҳам иссиқ ва қуруқ ҳаво ноқулай ҳисобланади ва бундай шароитда касаллик вируси тезда нобуд бўлиши мумкин.
Биз ҳали билмаймиз юртимизга хос бўлган респиратор касалликлар вируси билан коронавирус қўзғатувчиси қандай чиқишар экан.
Микроорганизмлар ҳаётига хос бўлган антогонизм ва синергизм тушунчалари бор.
Агар одамларда учрайдиган респиратор касалликлар вируси ва коронавирус бир бирига антогонист бўлса ва кишида бошқача синергист мавжуд бўлса бошқача эпидемик вазиятни кузатишимиз мумкин бўлади.
Лекин нима бўлганда ҳам ушбу мавсумда касалликнинг кўтарилишини башорат қилсак тўғри бўлади.
Мактаблар очилгани тўғри қарорми, улар фаолиятининг бошланиши коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятга нечоғлиқ таъсир қилиши мумкин?
Албатта тўғри қарор. Биз бир умр болаларимизни уйда қамаб ўтира олмаймиз, улар ҳам айнан шундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш, ўқиш ва у ёки бу иш билан машғул бўлишга ўрганиш керак.
Бунинг устига болаларда коронавирус касаллиги енгил кечади, уларда ёндош касалликлар бўлмаганлиги учун жиддий асоратларсиз барчаси тузалиб кетади.
Ҳозир республикадаги мактабларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қарийб ўқитувчиларнинг барчаси коронавирусга тест текширувларидан ўтказилди.
Мактабларнинг дезинфекцион ва эпидемияга қарши, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлиги ўрганиб чиқилди, мавджуд камчиликлар бартараф этилди ва бирин-кетин уларнинг фаолияти тикланмоқда.
Мактаблар фаолиятини тиклаши баробарида касалланиш кўрсаткичи ҳам ортиши мумкин. Бу табиий ҳол, негаки матабларда болаларнинг ва ўқитувчиларнинг мулоқоти ошади ва касалликнинг бир одамдан иккинчи одамга ўтиш эҳтимоли кенгаяди.
Бундай пайтларда мактаблардаги фильтрлар яхши ишлаши, ходимлар сергак бўлиши билан бир қаторда касаллик белгилари кузатилган болаларни мактабга юбормаслик, бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилиш бўйича ота-оналарнинг ҳам масъулияти юқори бўлиши зарур. Бундай талаблар ўқитувчиларга ҳам тааллуқли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter