Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кушербаев: «Асосий муаммолар турганда эркатой ва ярим ишлаб чиқарувчи «ЎзавтоМоторс»га имтиёз сўраляпти»

Кушербаев: «Асосий муаммолар турганда эркатой ва ярим ишлаб чиқарувчи «ЎзавтоМоторс»га имтиёз сўраляпти»

Фото:«Xabar.uz»

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2020 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилган кўплаб ташкилотлар маблағларни тўла ўзлаштирилмаганини танқид қилинди.

Шунингдек, депутат Мақсуда Ворисованинг айтишича, мамлакатимизда табиий газ қазиб олиш 19,6 фоизга, газ конденсатини қазиб олиш 34,7 фоизга камайган. Аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи ниҳоятда юқори бир пайтда биз жаҳон бозорида нархи пасайди, деб қазиб олишни камайтиришимиз қанчалик тўғри, деган саволига энергетика вазирлиги масъули мамлакатимиздаги газ ва нефтни қазиб олувчи қўшма корхоналарнинг иш ҳажмининг камайтиргани билан изоҳлади.

Республикамизда электрга бўлган эҳтиёж йўқори бўлган бир даврда 9 млрд киловатт соат энергия технологик сарф ва йўқотишларга учраган. Шунга мос равишда аҳоли ўртасида электр энергиясидан бўлган қарздорлик 33 фоизга ошгани, тўловчиларнинг қўлида тўлов квитансиялари борлиги, аммо абонентга келиб тушмагани, тизимдаги муаммолар танқидга учради.

Депутат Дониёр Ғаниев шундай деди: «Президентимизнинг март ойида Инқирозга қарши жамғармаси тузилди. 10 трндан ортиқ ташқи қарзлар жалб қилинган. 2 трндан ошиғи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган. 1 трлн 319 млн сўм асосан монопол катта корхоналарга ажратилган. Масалан, «Ўзбекнефтгаз»га 400 млрд сўм қайтармаслик шарти билан ташқи қарздан беряпмиз. Нефт ва газ дунёдаги энг даромадли соҳа ҳисобланади. Улар йиллар давомида монопол корхона сифатида «қаймоғи»ни еб келган. Биз нега уларга ташқи қарз сифатида олинган маблағдан қайтармаслик шарти билан қарз беряпмиз? Нега судия эмас, субсидия?»

Яна бир таниқли депутат Расул Кушербaев ҳам шундай фиклрлар билдирди:

«2020 йил январь-сентябрь ойларида «УзАвтоМоторс»га 582,6 млрд сўм имтиёз берилган. Халқ таълим вазирлигининг менга берган маълумотларига кўра, 10008 та умумтаълим мактабларига 1752 таси тезкор равишда мукаммал таъмирга муҳтож. 1228 та мактабда болалар сиғмаяпти. Биз биринчи даражали муаммолар турганда, мактабларни тушиши мумкин бўлган маблағларни автомабил ишлаб чиқарувчиларга имтиёз сифатида беряпмиз. Биз кимга ёки нимага хизмат қиляпмиз? Камига Молия вазирлиги кейинги йил яна автомобил ишлаб чиқарувчиларни, жумладан «УзАвтоМоторс»ни яна йиғимлардан озод қилишни сўраяпти. Буни қандай тушунишимиз мумкин? 

Маҳаллий бюджетларда ортирилган маблағлар жамоатчиликни фикрини инобатга олиб 10 фоизини йўналтириши мумкин. Орттирилган маблағлар негадир ҳокимларимиз томонидан қиммат-қиммат машиналар олишга йўналтириб юбориляпти. Нима жамоатчилик ҳокимларимиз қиммат машина минсин деган таклифни беряптими?»,- дейди депутат.

Шунингдек, Кушербаев ўз каналида масала юзасидан қуйидаги мулоҳазани ўртага ташлаган:

«Мамлакат келажаги, Ватан равнақи учун биринчи навбатда шундай муаммоларни бюджет ҳисобидан ҳал этиш масаласи турганда бизнинг эркатой, ярим ишлаб чиқарувчи ва ярим савдогар монополчимиз «ЎзавтоМоторс» АЖ «имтиёзли равишда» 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 582.6 млрд сўм миқдоридаги йиғимни давлат бюджетига тўламаган.

Камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин.

Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз».

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг