Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Купернинг бошоғриғи биттага камайди — Суарес Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Купернинг бошоғриғи биттага камайди — Суарес Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Хитойда бўлиб ўтадиган «China Cup-2019» мусобақасида Ўзбекистонга қарши майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Uff.uz» сайти «Барселона» футбол клуби матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

Уругвайлик ҳужумчи «Барселона» таркибида «Бетис»га қарши кечган ўйинда (4:1) жароҳат олган. Суареснинг жароҳати у қадар жиддий эмас, аммо тикланиши учун 10-15 кун вақт кетади. У Испанияда қоладиган бўлди. Бу ҳақда каталон клуби расмий сайтида маълум қилинган.

Шу тариқа, Суарес «China Cup-2019» халқаро мусобақасига бормайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Уругвай термаси 22 мартда Ўзбекистон термасига қарши ўйин ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг