Кунига 1 доллар сарфлаб 251 мамлакатга саёҳат қилган француз
Францияда яшовчи 83 ёшли Андре Брежере 17 ёшидан саёҳат қилишни бошлаган.
Ёшлигидан дунёни кўриш, узоқ ўлкалардаги одамлар билан танишишга қизиқарди. Хоҳиши қанча катта бўлмасин, молиявий имконияти чекланганди.
Кейин ўзи учун қоида ўйлаб топди — саёҳатга чиқади, фақат кунлик харажати 1 доллардан ошмаслиги керак. Шу тарзда француз сайёҳи 251 мамлакатда бўлди, қарийб 400 минг километр йўл босди, хуллас, Ер шарининг у бормаган нуқтаси қолмади.
«Саёҳатга мени нима ундади? — Андре Брежере ўз саволига жавоб беради. — Инсон қалби. Саёҳатларим чоғи турли мамлакатлардаги одамларга кўплаб саволлар бердим, дунёни ўз кўзим билан кўришни истагандим, мақсадимга етдим».
Брежера илк сафарини Шотландияга қилган.
Фақат автостоп бўйлаб ҳаракатланган. Ҳеч қачон самолётда учмаган, ресторанда овқатланмаган. Баъзида кўчада тунаб қолишига тўғри келган.
«Менинг саёҳатларим — менинг университетларим, улардан ўзимни ва атрофимдаги дунёни билишни ўргандим», — дейди кекса катта сайёҳ.
Саксондан ошган Андре Брежере энди саёҳатларни бас қилган, лекин уйига қамалиб ўтирмайди, серҳаракат, таниш-билишларига бошдан ўтказган саргузаштларини айтиб беришни яхши кўради. Қандай қилиб калта шимда бутун Эронни яёв кезиб чиққани, Афғонистонда бошига милтиқ тиралиб, бир ўлимдан қолгани ва ҳоказолар.
«Ер — битта мамлакатдан иборат эмас, бу унда яшайдиган одамлар. Биз турфа хилмиз, бироқ ҳаётни бирдек яхши кўрамиз», — фалсафа сўқийди тажрибали сайёҳ
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter