Кун ўртасидаги ўғрилик. Лувр ҳақида сиз билмаган фактлар! (охирги қисм)
Хабарингиз бор, бир неча кун илгари Лувр тарихи ва ундаги ўғирланган санъат асарлар қандай шакллантирилгани ҳақида маълумотлар тақдим этган эдик. Қуйида унинг охирги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
«Қўзичоққа ҳурмат»
Аввалги мақолада йўқолган ноёб асарларни қидириш ва тиклаш билан шуғулланган «монумент эркаклар» гуруҳи ҳақида тўхталган эдик. Ушбу гуруҳ аъзолари тарихчилар, ўқитувчилар, кураторлар ва архитекторлардан иборат бўлган.
Сиз суратдан кўриб турган Жан ван Эйкнинг «Қўзичоққа ҳурмат» панелли асар Белгияда маълум муддат сақланган эди. «Монумент эркаклари» гуруҳининг саъй-ҳаракатлари билан у ортга қайтарилган.
16 минг буюмлар қайтарилмади
Нацистлар мағлуб бўлгач, Франция ҳукумати томонидан 45 мингга яқин ноёб буюмлар музей фондига қайтариб берилди.
Бироқ, ҳукумат яна 16 минг дона буюмларни қайтармади. Маълумотларга кўра, улар урушдан кейинги харажатлар учун сотиб юборилган.
Жараён секин кечмоқда
MNRга санъат асарларининг ўз эгаларига қайтариш вазифаси юклатилган. Аммо, 1951 йилдан 2018 йилгача юзлаб асарларнинг фақатгина 51 донаси қайтарилди. Франция санъат асарларини қайтаришга уринаётган бўлса-да, ҳали ҳануз қайтарилиши керак бўлган 2000 га яқин нодир асарлар мавжуд. Жумладан Луврда 300 та.
Махсус кўргазма хонаси
Нацистлар томонидан талон-торож қилинган санъат асарларини ўз эгаларига қайтариш учун Луврда махсус кўргазма хонаси ташкил этилган. У ерда ҳақиқий эгаларини кутаётган юзлаб асарлар мавжуд.
Қабр босқинчилари
Маълумки, Миср шоҳлари водийсидаги қабрлар ҳам талон-торож қилинган. Ўғирланган аксарият нарсалар Луврда ҳам борлиги аниқланди. Масалан, 2009 йил Луврда намойиш этилган фрескаларнинг бир қисми 1980 йил Миср шоҳлари водийсидаги қабрлардан ўғринча олиб кетилганлиги маълум бўлган. Миср Лувр маъмуриятидан уларни қайтариб беришни талаб қилди.
Франция эса, буюмларнинг ўғирланганлигини билмаслик даъвоси билан буни рад этган.
Мона Лиза ўғирланди
Лувр маъмурияти нацистлардан санъатни яширишда маваффақиятга эришган бўлса-да, 1911 йилда улар унчалик омадли бўлишмаган. Ўша йили Лувр ғаройиб ўғриликни бошдан кечирди. Яъни, Мона Лиза ғойиб бўлди.
Аниқлаштирилишича, музей ходими Винкензо Перугжиа нақ куннинг ўртасида расмни ўғирлаб кетган. Расмни қайтариш учун эса, 2 йил керак бўлди.
Яна бир «хоним» ҳам ғойиб бўлди
1990 йилда Лувр маъмурияти ўзидаги Миср заргарлик буюмлари ўғриланганлигини аниқлади. Атиги минг долларга баҳоланган ушбу ўғрилик, бир ҳафта ичидаги иккинчи ҳодиса бўлган.
Биринчи ўғрилик Августин Реноирнинг портрети бўлиб, у рамкасидан ғойиб бўлганди.
1,3 миллион долларлик манзара
Кундузги вақт ичида яна бир расм ўз рамкасидан кесиб олинганлиги ойдинлашди. Юқорида кўрсатилган манзара 1980 йиллардан бери йўқолган бешинчи ноёб сурат эди.
Эътиборлиси, мазкур расм ҳажм жиҳатидан у қадар ҳам катта бўлмаса-да, 1,3 миллион долларга баҳоланган. Маълумотларга қараганда аввалги тўртта расм топилган ва музейга қайтарилган.
95 фоиз расмлар архивда
Бугунги кунда, Лувр ўзида етти ярим мингдан ортиқ ноёб расмларни жамлаган. Лекин, уларнинг қарийб 95 фоизи архивда сақланмоқда. Одатда, Лувр ҳам бошқа музейлар каби санъат тўпламининг атиги 5 фоизини намойиш этади, холос.
Лувр Абу Даби музейи
Лувр коллекцияси шу қадар каттаки, французлар 2007 йил Абу Дабида иккинчи даражали Лувр қурилишини маъқуллашди. Ўн йил ўтгач, Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари янги музейни очишди.
Лувр Абу Даби 260,000 квадрат футни эгаллайди. Бу кўрсаткич билан у Арабистон ярим оролининг энг катта музейидир.
Лувр номи учун тўлов
Абу Даби ўзидаги музейга Лувр номини олиш учун Франциядаги асл музейга тўлов тўлайди. Яъни, 30 йил давомида Лувр номининг «ижараси» Абу Дабига 525 миллион долларга тушган.
Шунингдек, Францияга 300 та санъат асарини ссудалаш, бошқариш ва махсус кўргазмалар ўтказиш учун яна 747 миллион доллар харажат қилинган.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter