Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев хонадонида кулчатой қандай тайёрланади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева якшанба кунлари бутун оила дастурхон атрофида тўпланиб, анъанавий тарзда севимли таом тайёрланиши ҳақида пост қолдирди.
«Якшанба. Aнъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири — кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар. Дадажоним бошчилигида бутун оиламиз дастурхон атрофига тўпланиб, ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар – сабзи, нўхотни узатиб турадилар.
Тайёрланиш усулига кўра кулчатой кесма лағмонни эслатади», деб ёзади Саида Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter