Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда кулолчилик цехи томонидан 1 млрд. сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Наманганда кулолчилик цехи томонидан 1 млрд. сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Янги Наманган туманидаги ўзига қарашли  кулолчилик цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2,6 млн. метр куб. 1 млрд. сўмлик табиий газ ўғирланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан кулочилик цехи эгаси бўлган якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати 

Бош прокуратура тадбиркорларни энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишга чақирган.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг