Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотиш жиноий жавобгарлика сабаб бўлади

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотиш жиноий жавобгарлика сабаб бўлади

Иллюстратив фото

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун (ЎРҚ-629-сон, 21.07.2020 й.) президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексининг сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланиши билан боғлик ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик кўрсатилган моддаларига тегишли қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 186³-моддасига киритилган қўшимчага кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиб, ушбу ҳаракатни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мазкур ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг