Кучли оғриқни енгишнинг янгича усули топилди
Оғриқ ҳисси одатда махсус дорилар ёрдамида тўхтатилади. Бироқ германиялик олимлар оғриқни енгишнинг янгича усулини аниқлашди.
Тадқиқот иштирокчилари оғриқ ҳиссини юзага келтирувчи электродлар таъсирига дучор бўлишди. Ўша пайтда улар совуқ жойда туришди. Тажриба давомида мутахассислар махсус жиҳоз ёрдамида бош мия фаолиятини кузатиб боришди.
Синовдан сўнг кўнгиллилар совуқда электрод оғриғини камроқ ҳис қилишганини тан олишди. Маълум бўлишича, оғриқнинг бир манбаи бошқасининг таъсирини сезиларли даражада сусайтириши мумкин. Олимларнинг фикрича, бундай усулдан анальгетик ёки бошқа оғриқ қолдирувчи дорилар тақиқланган беморлар фойдаланиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, бош оғриғи кўп тарқалган. У турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Мутахассислар аспирин қабул қилиш ёки аскорбин кислотани укол қилишни маслаҳат беришади. Шу билан бирга, улар ўз билганича даволанмаслик кераклигини эслатиб қўйдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter