Тромб аломатлари кучли хавфдан дарак
Тромбоз ҳар кимда юз бериши мумкин, лекин бу ҳақда сира ўйлаб кўрмаганмиз. Натижада соғлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган аломатларга ҳам эътибор бермаймиз. Тромбознинг қуйидаги аломатларини асло беэътибор қолдириб бўлмайди, деб ёзади «Рамблер».
Шиш, оғриқ ва тери рангининг ўзгариши
Оёқ-қўллардаги оғриқ ва кучли шиш, қизариш юрак-қон томир тизимидаги муаммо туфайли қон билан яхши таъминланмаётганини билдиради. Бунга катта эҳтимол билан тромб сабабчи бўлиши мумкин. Бундай шишга тегилганда одатда ниҳоятда ёқимсиз ҳисни чақиради, баъзида одам ҳатто хаста оёқ-қўлига таянолмайди. Ушбу аломатда зудлик билан шифокор қабулига шошилиш даркор.
Оёқдаги оғриқ
Тромбоз аломати ҳисобланадиган оғриқ тўсатдан юзага келиб, одатда жуда кучли кечади. Кўпинча одамлар бу аломатни томир тортишиши билан адаштиришади. Бироқ томир тортишгандаги оғриқ бир неча дақиқада ўтиб кетади. Тромбоздаги кучли оғриқ эса бир неча соат давом этиши мумкин.
Сабабсиз йўтал ва нафас сиқиши, кўкракдаги оғриқ
Бундай аломатлар нафақат бронхит ёки бошқа ўпка касалликларида, балки ўпка артерияси тромбоэмболиясида ҳам кузатилиши мумкин. У ниҳоятда хавфли. Ўпка артерия томирларида юзага келган тромб ўлимга олиб келиши ҳеч гап эмас. Одам одатда сабабсиз йўталдан қийналади, кўксини тўлдириб нафас ололмайди, кислород етишмаслигидан азият чекади. Шу каби аломатлар пайдо бўлганда шифокор қабулига шошилинг.
Кучли бош оғриғи
Тўсатдан ва хавотирли кучли бош оғриғи ҳатто оғриқсизлантирувчи препарат қабулидан кейин ҳам тўхтамаса, мия томирларида тромб борлигидан далолат бериши мумкин. Маслаҳатимиз — шифокорга боришни пайсалга солманг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter