Кучли чақмоқ футболчининг умрига нуқта қўйди
Индонезиянинг «Персикас Субанга» клуби футболчиси ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида вафот этди.
Фожиа 10 феврал куни Бандунг шаҳридаги «Силиванги» стадионида учинчи лига ўртоқлик ўйини чоғида содир бўлди. Ўйиннинг 15-дақиқасида 30 ёшли спортчини чақмоқ урган.
Бунгача ҳам ўйинда кучли чақмоқ чақиши кузатилган, аммо улар бунга эътибор беришмади ва ўйинни давом эттиришди.
Футболчи зудлик билан касалхонага ётқизилган. Бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади – спортчи ҳалок бўлди, деб хабар беради Индонезиянинг Voi.id ахборот портали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter