Ксения Собчакнинг ҳамкасби Москвада ҳибсга олинди
Москвада Ксения Собчакка тегишли бўлган «Oсторожно Media» медиахолдингининг тижорат директори, журналист Кирилл Суханов ҳибсга олинди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба Сухановнинг «жиноят иши доирасида» қўлга олинганини маълум қилди, аммо тафсилотларини ошкор қилмади.
Тергов ҳаракатлари учун у Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги тергов бошқармасига олиб кетилган.
Собчакнинг ўзи аввалроқ телеграмм орқали Суханов эрталабдан бери алоқага чиқмаганини ёзган.
Кейинчалик Собчакнинг маълум қилишича, Суханов товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган. Содир бўлган воқеани «Сафсата. Мен ва бутун таҳририятим буни мамлакат журналистикасига навбатдаги босим деб ҳисоблаймиз», дея изоҳлаган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter