«Крокус сити холл»даги теракт бўйича тўққизинчи айбланувчи ҳибсга олинди
Москванинг Басман суди «Крокус сити холл»даги теракт иши бўйича тўққизинчи айбланувчини ҳибсга олди.
«Назримад Лутфуллоийга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танлансин», — дея қарор қилди суд.
22 март куни кечқурун Москвадаги «Крокус сити холл» концерт залида теракт уюштирилди.
Теракт қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 144 кишига етган.
Москванинг Басман туман суди қарори билан ҳозирга қадар 9 нафар гумонланувчи ҳибсга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter