Криштиану Роналду янги мавсумдаги бош мақсадини айтди
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду келгуси мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйганини маълум қилди.
«Ўйлашимча, ҳар бир мавсум учун мақсадлар доим бир хил: бор куч билан интилиш ва совринларни ютиш. Имкон бўлса, шахсийларини ҳам. Бироқ, менинг бош мақсадим — шундайлигимча, ушбу мавсумда кўрганингиз Криштиану Роналдулигимча қолиш ҳамда «Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси билан мақсадларга етиш учун бор кучимни бериш», — Роналдудан иқтибос келтирди Goal нашри.
39 ёшли Роналду «Ан-Наср»да 2023 йил январидан бери тўп сурмоқда. Жамоа билан шартномаси 2025 йил охиригача тузилган.
Роналду 2023/2024 йиллар мавсумида «Ан-Наср» сафида барча турнирларда 45 марта майдонга тушиб, 44 та гол, 13 та голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter