Кремль Путинни «бандит» деб атаган Байденга жавоб қайтарди
Америка президенти Владимир Путинни «бандит» деб атади ва унга қарши чиқишга чақирди. Кремлнинг айтишича, бундай иборалар давлат раҳбарларига ярашмайди.
АҚШ президенти Жо Байден ўз нутқида Россия етакчиси Владимир Путинни «бандит» деб атади.
«Мен ушбу залда бўлган барчани Владимир Путинга қарши туришга чақираман. У безори», — деди Байден.
«Бундай иборалар давлат раҳбарларига ярашмайди. Америка учун бу ғурурланадиган ҳолат эмас», — деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Америка президентининг сўзларига изоҳ бераркан.
Бу Америка президентининг Путин ҳақидаги биринчи айблови эмас. Икки йил олдин, худди шундай тадбирда Байден Россия раҳбарини «тоза бандит» деб атаган эди. Сўнгги йилларда у Россия президенти ҳақида бир неча бор қаттиқ ва ҳақоратли сўзларни ишлатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter