Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремл Марказий Осиё раҳбарларининг Байден билан учрашувига муносабат билдирди

Кремл Марказий Осиё раҳбарларининг Байден билан учрашувига муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков AҚШ етакчиси Жо Байденнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувига изоҳ берди. 

Журналистларнинг Кремл жараёнларни кузатиб боряптими ёки йўқми деган саволига жавоб берар экан, Песков Марказий Осиё мамлакатлари AҚШ билан ўз дипломатик муносабатларига эгалиги, шунинг учун улар бундай учрашувлар ўтказиш уларнинг суверен ҳуқуқи эканини таъкидлади.

Путин матбуот котибининг сўзларига кўра, Москва учун асосийси Россия Федерацияси учун муҳим бўлган ушбу давлатлар билан мулоқотни давом эттиришдир.

C5+1 формати (Марказий Осиё давлатлари ва AҚШ) 2015 йилда яратилган ва ташқи ишлар вазирлари ва экспертлар даражасида ўтказилган. 2023 йилда Ню-Йоркда БМТ Бош Aссамблеясининг 78-сессияси доирасида биринчи марта давлат раҳбарлари даражасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг