Кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S.E`.» МЧЖ раҳбари З.Э. ва бошқалар ушбу МЧЖ ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар Д.Н. ва Р.Э.га ажратилган жами 1,8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган автомобиль эҳтиёт қисмлари сотувидан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «O.V.» МЧЖ раҳбари У.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига «A.I.» МЧЖдан шартномада кўрсатилган автомактаб ташкил қилиш учун жиҳозларни олиб келинганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 650 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter