Космосдан фото: Саҳрои Кабирга қор тушди
Қиш ўтиб боряпти. Биз қор ёғишини кутяпмиз. Қор эса одатда тушмайдиган жойга — Саҳрои Кабирга ёғилмоқда.
Европа космик агентлиги ғайритабиий ҳолатни — Ернинг энг жазирама саҳроси қорбўрон остида қолган фотони эълон қилди.
7 январ куни ёғган қор келгуси кун охирида эриган. Айрим ҳудудларда қор уюми қалинлиги 40 см.гача етган.
Саҳрои Кабирда охирги марта 2016 йилнинг декабри охирида қор тушганди. Ундан олдин эса 1979 йилда саҳрони қор қоплаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter