Президентга бўйсунадиган агентликка директор тайинланди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинлангани айтилмоқда.
Акмал Бурҳонов 1981 йили Наманган шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2001 йили Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2003 йили шу институтнинг магистратурасини тамомлаган. Сўнг, Япониядаги Нагоя давлат университетида ўқиб, ушбу университет докторанти илмий унвонини олган.
У 2019 йил бошидан буён «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганди. Ушбу агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter