Корпоратив мижозлар Ucellни танламоқда
Мобил алоқа нафақат инсоннинг кундалик ҳаётида, балки корпоратив муҳитда ҳам ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди. Шундай қилиб, энди компаниянинг фаолият доирасидан қатъи назар, иш жараёнини уяли телефондан фойдаланмасдан тасаввур қилишнинг иложи йўқ.
Телефон орқали биз мижозлар ва ҳамкорлар билан музокаралар олиб борамиз, хизмат сафарига борамиз, ҳамкасблар ва менежерлар билан алоқада бўламиз, мобил интернет эса корпоратив почта хабарларини кўриш ва компаниянгизнинг ички ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Биз Ucell компанияси корпоратив мижозлар учун такдим этаётган афзалликлар билан танишиш масадида компания Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бошкармаси бошлиғи Акмал Носиров билан суҳбатлашдик.
— Ҳозирги вақтда Ucell компанияси тақдим этаётган корпоратив хизматлардан қайси ташкилотлар фойдаланмоқда?
— Бугунги кунда компаниямизда кенг кўламли янгиланишлар олиб борилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда Тошкент метрополитенидаги барча бекатларида Ucell компанияси алоқаси узлуксиз ишлаши таъминланди. Бундан, албатта, мижозларимиз жуда ҳам хурсанд.
Корпоратив хизматларга келадиган бўлсак, ҳозирги кунда элчихоналар, банклар, таълим муассасалари, йирик саноат ташкилотлари, кичик ва урта бизнес вакиллари бизнинг хизматларимиздан фойдаланиб келмоқдалар. Бемалол республиканинг 80 фоизга яқин ташкилотлари биз билан ҳамкорликда ишлаётгани ҳақида айтиб ўтишим мумкин. Улар доим бизнинг хизматларимиздан мамнун эканликлари ҳақида маълум қилиб турадилар. Ҳозирги кунда корпоратив мижозлар учун бир нечта фойдали хизматлар ва имкониятлар мавжуд.
— Айнан қандай имкониятлар?
— Мижозлар учун қуйидаги имтиёзларни тақдим этамиз:
- Premium тарифда бўлган ҳолда, чиройли рақамни чегирмали нарҳларда сотиб олиш;
- Корхона ходимлари орасидаги мутлако бепул қўнғироқлар;
- Масофавий хизмат (хизматларни электрон почта, 8111 чақириқ маркази, шахсий кабинет орқали фаоллаштириш);
- доимий равишда янгиланиб бориладиган тарифлар ва интернет-тўпламлар;
- Чиқувчи SMS-хабарлар учун компания бренди акс эттириладиган SMS тахаллусидан фойдаланиш;
- касса аппаратлари ва ҳисоблагичлар учун M2M тарифлари;
- Мижозлар ишларини тез хал этиш максадида Шахсий менежер (савдо вакили) ажратиш;
- Тарифларнинг йиллик вариантлари оркали харажатларни тежаш.
— Яна қандай қўшимча қулайликлар мавжуд?
— Биз ўз мижозларимиз талаб ва истакларига қараб хизматларимиз турини кенгайтириб бормоқдамиз. Корпоратив мижозлар учун нафақат қизиқарли тариф вариантлари, балки махсус таклифлар, акциялар ва комплекс ечимлар ҳам мавжуд. Бизда «Манфаатли бирлашув» тўпламлари йўлга қўйилган. Ушбу тўпламда қуйидаги хизматларни тақдим этамиз:
- IPTV
- Статик IP-манзил
- Маълумотларни узатиш каналлари
- Шаҳар телефонияси
- Суғурта хизматларини ва уй интернет хизматини улаш.
— Келажакда компания томонидан қандай режалар амалга оширилиши устувор мақсад қилиб белгиланган?
— Ucell мутахассислар жамоаси алоқа сифатини яхшилаш ва тақдим этилаётган хизматларни янада қулайроқ қилиш учун ҳар куни ишлайди. Албатта, бизда жуда кўп янги ғоялар мавжуд. Компания доимо Ўзбекистоннинг уяли алоқа бозорида етакчи ва биринчи бўлиб абонентларга янги маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиб келган. Яқин орада тармоқни глобал техник реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган. Корпоратив мижозлар ҳам шубҳасиз бундан фойда топадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter