Коронавирусни ўта оғир ўтказган жиззахлик аёл вафот этди
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 103тага етди.
ССВ маълумотига кўра, Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. (аёл)да «COVID-19» тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter