Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб берди:

— Коронавирус касаллигида кўп учрайдиган айрим эрта белгилар шамоллаш ва грипп касаллиги белгиларига ўхшайди. Булар: тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқ, таъм ва ҳид сезмаслик. Бироқ коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунига тана ҳароратининг 38-39 С дан ошади, нафас олиш етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади, оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.

Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 95% дан камайиши, КТсида характерли «буғли ойна» симптоми кузатилишини инобатга олишимиз керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг