Коронавирусни бир сонияда йўқ қилишнинг йўли айтилди
Техас университети тадқиқотчилари гуруҳи SARS-CoV-2 коронавирусини бир сонияда йўқ қилиш йўлини топди. Олимларнинг хулосалари Phys.org веб-сайтидаги эълон қилинган.
Ихтиро коронавирус эритмаси ўтадиган зангламайдиган пўлат найчанинг бўлимидан иборат. Уни 72 даража иссиқда ярим сония давомида қиздирганда, эритмадаги вируснинг титри 100 минг марта камаяди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу коронавирусни бутунлай йўқ қилиш учун етарли.
Тадқиқотчилар «иссиқлик билан ишлов бериш ушбу усулни мавжуд иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимларида ишлатишга имкон беради», — дея таъкидлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter