Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши вакцина бепул ва ихтиёрий бўлади — Германия

Коронавирусга қарши вакцина бепул ва ихтиёрий бўлади — Германия

Фото: «Comments.ua»

Коронавирусга қарши самарали вакцина тайёрлиги маълум қилингач, Европа мамлакатлари оммавий эмлашга ҳозирликни бошлаб юборди. Айниқса, Германия бир бош баланд — немис ҳукумати мамлакатнинг барча фуқаролари вакцинани бепул олишларини билдирди, деб ёзмоқда «Comments.ua».

ССВ матбуот хизмати ходими Эвальднинг айтишича, кимда қанақа суғурта бўлишидан қатъи назар, эмлаш бепул бўлади. Умуман олганда, Европа иттифоқи 300 миллион доза вакцина харид қилади. Вакцинацияга қарши кайфиятдагиларнинг хоҳишлари ҳам инобатга олинган, эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, мажбурлаш йўқ.


Мавзуга оид: Япония аҳолиси бепул вакцинация қилинади


Берлиндаги иқтисодий тадқиқотлар институти ўтказган сўровномага кўра, германияликларнинг 70 фоизи COVID-19га қарши вакцинани ихтиёрий қабул қилишга рози.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг